Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон – Беларусь ҳарбийлари режалаштирилган ҳамкорликдаги машғулот юзасидан брифинг ўтказди
2019-05-22 | Сиёсат
18 май куни Шарқий ҳарбий округнинг “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” Ўзбекистон-Беларусь ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликда ўтказиладиган махсус тактик-ўқув машғулотлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Унда икки давлат вакиллари ўтказилиши кўзда тутилган машғулотларнинг муайян павильони, режаси ҳамда тартиби хусусида фикр алмашди.
– Ушбу махсус тактик-ўқув машғулотлари давомида ҳар икки мамлакатнинг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари бугун дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган терроризм, диний экстремизм ҳамда қуролли можароларга қарши мураккаб ва замонавий жанг амалиётларини ҳамкорликда қўллай олишини намойиш этади, – деди брифинг давомида Ўзбекистон томонидан подполковник Лазиз Усмонов.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари томонидан “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” доирасида Беларусь ҳарбий хизматчиларининг жаннатмонанд Ватанимизнинг маданий мероси, гўзал табиати, тарихий обидалари билан танишиш бўйича тадбирлари ташкил этилиши кўзда тутилгани таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги