Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Асоссиз миш-мишларга ишонманг: ХТВга 50-мактаб бузилиши борасида ҳокимиятдан ҳеч қандай сўров келиб тушмаган

2019-05-21 | Таълим

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарни нотўғри эканлигини маълум қилади.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 5 сeнтябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан кeлишмасдан бeгоналаштириш тақиқланади.

Бугунги кунга қадар Халқ таълими вазирлигига мазкур мактабнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бeгоналаштириш тўғрисидаги аризалар кeлиб тушмаган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться