Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Корея тажрибаси асосида замонавий фармацевтика кластери ташкил этилади

2019-05-20 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги делегация фармацевтика саноатини ривожлантиришда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Корея Республикасида бўлди.

Ташриф доирасида делегация «Eulji» университети раҳбарияти билан учрашди. Мулоқотда делегация томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, жумладан, тиббий туризмни ривожлантириш, хорижий инвесторларни юртимизга жалб этиш борасида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида, Корея томони мамлакатимизда «Eulji» университети филиали ва клиникасини ташкил этишга қизиқиш билдирди. Ушбу лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида яқин вақт ичида «Eulji University» раҳбари Хонг Сонг Хи Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини қайд этди. Музокаралар якунида томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолашди.

Делегация аъзолари Осан шаҳрида 20 йилдан буён фаолият юритаётган Биофармкластерда ҳам бўлишди. Бу ерда жойлашган фармацевтика ва био-фармацевтика компаниялари, илмий-тадқиқот институтлари, клиникалар, лабораториялар ва венчур жамғармалари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашув чоғида мамлакатимизда фармацевтика ва тиббиёт ривожи борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Жумладан, Корея тажрибаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда намуна бўлаётгани таъкидланиб, бу борадаги ҳамкорлик мамлакатимизда кореялик ҳамкасблар билан биргаликда ташкил этилиши режалаштирилаётган замонавий фармацевтика кластери фаолиятида ҳам қўл келиши қайд этилди.

Мулоқот якунида томонлар Ўзбекистонда фармацевтика кластерини ташкил этиш борасида “Йўл харитаси”ни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Ушбу келишув Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Корея Республикаси Биофармкластери раҳбари Пак Гусун ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми билан мустаҳкамланди.

Умуман олганда, Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга замин яратди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться