Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Финландия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2019-05-20 | Сиёсат

2019 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Финландия сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Финландия томонига ТИВнинг Россия, Шарқий Европа ва Мрказий Осиё бўйича департаменти Бош директори Маймо Ҳенрикссон раҳбарлик қилдилар.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартиби, шунингдек, “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" шаклидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга ва икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр.

Шу нуқтайи назардан, сўнгги йиғилиши 2002 йилда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фаолиятини қайта тиклаш таклифи кўриб чиқилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Финландиянинг Элчиси Мария Элина Лиивала иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться