Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-05-20 | Сиёсат

2019 йилнинг 17 май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги юқори даражали конференция ишида қатнашаётган Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний билан учрашди.

Вазирлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг динамикасини ва ижобий якунларини мамнуният билан эътироф этдилар ҳамда турли тармоқлардаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, хусусан Ўзбекистоннинг Афғонистонда йирик инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги таклифларини муҳокама қилдилар.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари афғон можоросини ҳал этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш борасидаги сиёсий жараёнига қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться