Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕИ делегацияси раҳбари билан учрашув
2019-05-20 | Сиёсат
2019 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги юқори даражали конференция ишида қатнашиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котибининг умумевропа хавфсизлик ва мудофаа сиёсати ҳамда инқирозли ҳолатларга жавоб қайтариш масалалари бўйича ўринбосари Педро Серрано билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, хусусан Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Олий ва бошқа даражалардаги бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги