Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2019-05-20 | Сиёсат
2019 йилнинг 17 май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди.
Вазирлар 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартибини кўриб чиқдилар.
Музокалар сўнгида Вазирлар Тошкент шаҳрида 2018 йил 17 августда икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш Протоколига қўл қўйдилар.
Шартноманинг 16-моддасига биноан ҳужжат 2019 йилнинг 17 май куни кучга киради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги