Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда USENET 2019 анжумани бўлиб ўтди
2019-05-17 | Технологиялар
Пойтахтимизда ҳар йилги USENET 2019 Интернет-анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров анжуман иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди.
Анжуманнинг асосий мавзулари қуйидагилар: Интернетда бизнес тарғиботи, мессенжерлар, видеореклама, СММ, Интернет-ОАВ, стартаплар, инновацион маҳсулотлар ваи шланмалар.
Бу йил анжуман янада кенгроқ миқёсда ўтказилиб, маркетинг, реклама ва АТ соҳаси экспертларини бирлаштирди.
Анжуман 20 нафардан зиёдроқ спикерларнинг чиқишлари учун майдон бўлиб хизмат қилди. Хорижий меҳмонлар сафида етакчи АТ-компаниялар вакиллари иштирок этди. Бу галги USENET ҳисоб бўйича олтинчи анжуман бўлиб ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги