Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда “Қозоғистон таълим кунлари” ўтказилади

2019-05-10 | Таълим

2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг юртимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида “Қозоғистон таълим кунлари” деб номланган кўргазмалар ташкил этилади.

“Қозоғистон таълим кунлари” кўргазмалари шу йилнинг 10-21 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтади:

Тошкент шаҳрида 10-11 май кунлари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Яккасарой тумани, Боббур кўчаси 45-уй) да;
Самарқанд шаҳрида 13-14 май кунлари Ёшлар марказида;
Қарши шаҳрида 15-16 май кунлари Ёшлар марказида;
Бухоро шаҳрида 16-17 май кунлари Ёшлар марказида;
Нукус шаҳрида 20-21 май кунлари Ёшлар марказида. 
Кўргазмалар соат 10:00дан 17:00гача фаолият кўрсатади. Уларда Қозоғистоннинг 40 дан ортиқ ОТМ вакиллари иштирок этади. 

Тадбирларда Қозоғистон Республикасининг олий таълим бўйича имкониятлари намойиш этилиб,  мамлакатнинг етакчи экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Кўргазмаларга кириш бепул, унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться