Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайёҳликнинг ноанъанавий турлари ривожланаётган Зоминда Туризм ахборот маркази очилди

2019-05-10 | Туризм

Жиззах вилояти туристик салоҳияти юқори вилоятлардан бири сифатида сайёҳликнинг ноанънавий турлари - экотуризм, агротуризм, тиббий туризм ривожланаётган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги туризм имкониятларини ошириш, сайёҳларни кенг жалб этиш, соҳада инновацион ғояларни амалга ошириш ҳамда барча турдаги зарурий хизматларни кўрсатиш каби муҳим вазифалар соҳа фаолиятини ривожлантиришни тақозо этади.

Айниқса, сайёҳларнинг туризм борасидаги хабардорлигини оширишда ахборот марказларининг алоҳида ўрни мавжуд.

Зомин туманида Туризм ахборот марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари янги марказда туристик объектлар ҳақида тўлиқ маълумотлар базаси яратилгани, турли хил қўлланма ва буклетлар билан таъминлангани, унинг тўлақонли фаолият олиб бориши учун барча шароитлар мавжудлиги ҳақида маълумот беришди.

Туманда сўнгги йилларда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Хотира ва қадрлаш куни арафасида, Хотира майдонининг очилиши туманга янада файз бағишлади. Янги қурилган Туризм ахборот маркази ҳам яқинда фойдаланишга топширилган “Корзинка" савдо мужмуаси ёнидаги Ёшлар боғида ўз фаолиятини бошлаши ташриф буюрувчи меҳмонларни янада мамнун этиши аниқ.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться