Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд давлат чет тиллари институтида испан университети билан ҳамкорликда тил маркази очилди

2019-05-10 | Таълим

СамДЧТИга Испаниянинг Кастилья Ла-Манча университети халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Музокараларда испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот, шунингдек, шаҳарлараро туризм соҳаларида ҳам ҳамкорлик ўрнатиш каби маслалар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Кастилья Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик Меморандуми ҳам имзоланди.

Шунингдек, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида испан тилини янада ривожлантириш ва талабаларнинг билимини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться