Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Озарбайжон маслаҳатлашувлари

2019-05-10 | Сиёсат

2019 йилнинг 6-7-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон-Озарбайжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

Озарбайжон Республикаси делегациясига ТИВ Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризван Набиев раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи сиёсат идоралари вакиллари томонидан амалдаги шартномавий-ҳуқуқий асоснинг ҳозирги ҳолати ва турли соҳаларга тегишли икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки, жумладан халқаро ҳуқуқ нормаларининг жадал ривожланиши ва кодлашуви масалалари юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться