Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япониялик ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди
2019-05-08 | Технологиялар
7 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев Япониянинг “NEC” корпорацияси катта ижрочи вице-президенти, директорлар кенгаши аъзоси Норихико Ишигуро билан учрашди.
Учрашувда “NEC” корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилган телекоммуникация тармоғини ва телерадиоешиттириш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг ривожидаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот давомида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), ушбу мамлакатнинг тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Маълумотлар узатишнинг магистрал ва мултисервис тармоғини кенгайтириш” ҳамда “IMS технологияси бўйича коммутация марказларини модернизациялаш” инвестиция лойиҳаларининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди. Шунингдек, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларини татбиқ этишнинг истиқболли лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги