Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теннисчиларимиз халқаро турнирни ғалаба билан бошлади

2019-05-08 | Спорт

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган "Челленжер" турнирида дастлабки давра баҳслари ўтказилди.

Унда ҳамюртимиз Санжар Файзиев ҳиндистонлик Аржун Кадхени 5:7, 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи давра баҳсларига йўл олди ва россиялик Роман Сафиуллинга қарши кортга чиқадиган бўлди.
 
Яккалик баҳсларининг илк босқичида теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин муваффақиятсизликка учради.
 
Теннис бўйича Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтаётган халқаро мусобақада Фарида Маримова ҳамда Сетора Нормуродова дастлабки рақибларини мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
 
Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда ҳамюрт теннисчиларимиз – Азиз Дадабоев, Бердиёр Мавлонов ва Саид Акбаров биринчи даврадан муваффақиятли ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, "J5" туркумидаги мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида биринчи давра ўйинлари давом этмоқда.
 

Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться