Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий техник институти ва Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси ҳамкорликда янги лойиҳага қўл ўрди.
Институтининг Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган 6 нафар курсантлари пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги ўзларига бириктирилган мактаб ва академик лицей спорт залларида ҳар куни Жиу-житсу бўйича машғулотларни олиб боради.
Тошкент шаҳар “Ёшлар маркази” мажлислар залида бўлиб ўтган “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва улар орасида спортни янада оммалаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар давомида курсантларга Жиу-житсу спорт турини ёшларга ўргатиш ҳуқуқини берувчи мураббийлик лицензиялари тантанали равишда топширилди.
Йиғилиш давомида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти кафедраси бошлиғи, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Камол Ҳошим Усмонов сўзга чиқди ва Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси билан ҳамкорликда тайёрланган “Жиу-житсу жанг санъати” номли амалий қўлланманинг қисқача мазмун-моҳияти ёритилиб, амалий қўлланма тақдимоти ўтказилди.
Назокат Ражабова, ЎзА
Манба: ЎзА