Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти Дубайда намойиш этилди

2019-05-07 | Туризм

2019 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг Дубайга ташрифи доирасида юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти намойишига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Fly Dubai” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда “Arabian Travel Market 2019” халқаро туризм кўргазмасида қатнашган Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорлари, туроператорлари, меҳмонхоналар ва клиникалар вакиллари иштирок этишди. Тақдимотга йигирмага яқин йирик хорижий туроператор ва инвесторлар ташриф буюришди.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларида йўлга қўйилган, барча йўналишлардаги туристик фаолиятларни қамраб олувчи видеороликлар намойиши хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида “Fly Dubai” авиакомпанияси ҳам ўзининг электрон маркетинг тизими тақдимотини ўтказди. Унда компаниянинг авиачипталар, туроператорлик, меҳмонхона хизматлари бўйича онлайн сотувлар турлари намойиш қилинди.

Тақдимот якунида “Fly Dubai” авиакомпанияси томонидан савол-жавоб викторинаси ташкиллаштирилди. Унда фаол иштирок этган қатнашчиларга турли совғалар, шу жумладан 2 кишига Ўзбекистонга саёҳат йўлланмаси тақдим этилди.
 Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва туроператорлар энг йирик халқаро туризм кўргазмаларидан бири “Arabian Travel Market 2019”да миллий стенд билан иштирок этишгани ҳақида хабар берган эдик.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться