Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Робототехника имкониятлар чегарасини очади

2019-05-07 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши биносида “Робототехника ҳамма учун” мавзусида имконияти чекланган ёшлар учун тадбир бўлиб ўтди. Унда 101, 102, 106, 57 ва 87-сонли махсус интернат мактабларининг 100 нафарга яқин ўқувчилари иштирок этди.

Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда ёшларга робототехника тушунчаси ва роботлар билан ишлаш, уларни ясашга оид тушунчалар берилди. Сўнг имконияти чекланган ёшлар ўртасида робототехника бўйича танлов ўтказилди. 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган ёшлар диплом ва совғалар билан тақдирланди. Роботоконструкторлик танловида ҳам ғолиблар аниқланди ва уларга совғалар топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида болаларга “Кимё лабораторияси” шоуси намойиш қилинди.

Ҳозирги кунда робототехника, инновация ва ахборот технологияларига қизиқувчи, ҳавоскорлик даражасида робототехника ишланмаларини яратиш ва соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи талаба ва ёш педагоглар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари сони кундан-кун ортмоқда. Шундай экан, мазкур пилот лойиҳа ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёш йигит-қизларни жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилишга қаратилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться