Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Термиз археология музейида

2019-05-06 | Маданият

Жорий йилнинг 30 апрель куни Термиз археология музейига Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Р.Каттаева ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агрепина Шин хоним ташриф буюрди.

Меҳмонларга музей ходими Ш.Жоджақулова томонидан экскурсия ўтказилиб, Сурхондарё вилояти тарихи, ундаги археологик ёдгорликлар, музейнинг ноёб экспонатлари таништирилди.

Музейнинг кўргазма залларига ташриф Агрепина Шин хонимда катта таассурот қолдирди, саёҳати сўнгида фахрий меҳмон музей ҳақидаги фикрларини, музей ва унинг ходимларига бўлган тилакларини, музейнинг эсдалик китобига ёзиб қолдирди.

Термиз археология музейи директори У.Худойбердиев Агрепина Шин хонимга илмий буклетлар ва музейнинг сурати акс эттирилган сувенирларни эсдалик сифатида тақдим этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться