Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистон рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятида 2019 йилнинг январь-март ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2019-05-06 | Иқтисодиёт
Корхона 1939 йилда ташкил топган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 мартдаги 160-сонли қарорига асосан «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бирлашмаси «Узиккиламчиранглиметалл» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 июлдаги ПП-419-сонли қарорига асосан корхона “Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги ЎЗРҚ-370-сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги қонунга мувофиқ «Очиқ акциядорлик жамияти» ибораси «Акиядорлик жамияти»га ўзгарган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги №849-сонли қарорига асосан корхона “Ўзбекистон рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим карорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб хасоблаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сонли «Рангли ва кора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлар тартибини такомиллпштириш чора-тадбирлари тўгрисида»ги қарори асосида фаолият олиб боради.
Корхонанинг асосий вазифаси республика миқёсида рангли метал чиқиндиларини ва парчаларини йиғиш, қайта ишлаш ва иқтисодиётимизни барча тармоқларини рангли металлар билан таъминлашдан иборатдир.
Машинасозлик, автомобилсозлик, авиасозлик саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, транспорт, корхонамиз маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари ҳисобланади. Бундан ташқари истеъмол моллари ишлаб чиқаришда ва хунармандчиликда ҳам рангли металлардан кенг фойдаланилмоқда.
Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми Хисобот даврида корхонада саноат маҳсулотининг ишлаб чиқариш ўсиш суръати 129,5 % ташкил этди. 2019 йилнинг январ-март ойлари прогнози 125,9 %га бажарилди.
Маҳсулот экспорти. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот турли хориж давлатларига экспорт қилинади. 2018 йилнинг январ-март ойларида прогнозга нисбатан 159% маҳсулот экспорт қилинган.
Маҳсулотни сертификациялаш. Барча ишлаб чиқиладиган саноат маҳсулоти-рангли метал парчалари ва резги-чиқитлари, алюмин ва мис қотишмалари, ҳамда ҳалқ истеъмоли товарлари Миллий сертификация тизимида сертификатланган. Сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат реестирида рўйҳатга олинган.
Тошкент шаҳар сертификациялаш ва синаш мавркази томонидан ҳар йили сертификацияланган маҳсулотни стандартларга жавоб беришига инспекцион назорат ўтказади.
Стандартга жавоб бериш сертификати уч йиллик муддатга берилади. Ундан кейин ишлаб чиққан маҳсулотни сертификацион синовлари яна ўтказилди.
Сифатни бошқариш тизимини жорий этиш. ХИИ “Тошкент рангли метал парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” ОАЖ ҳалқаро стандарт ISO-9001-2015 бўйича Сифат менеджменти тизими жорий этилган. Мувофиқлик сертификати олинган.
ISO 9001-2015 ҳалқаро стандартлари талабларига асосан GMSCERT №130219-9 берилган.
Бу буюритмачини ишлаб чиқилган маҳсулот сифатида шубха туғилмаслигига олиб келди, савдо бозори доирасини кенгайтирди.
Корхонада атроф муҳитни бошқариш (ISO 14001 стандарти бўйича экологик менеджмент ва ОНSAS 18001 стандарт бўйича саноат хавфсизлигини бошқариш) менеджментини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Манба: «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ