Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бирлашган Араб Амирликларининг «EMAAR Properties» компанияси Тошкентда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида иштирок этади

2019-05-03 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ва Бирлашган Араб Амирликлари «EMAAR Properties» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад ал-Аббора иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистонда давлат ва жамият ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Мамлакатларимиз ўртасида юқори даражадаги делегациялар алмашинуви йўлга қўйилгани, ҳамкорлик бўйича эришилган келишув ва имзоланган битимлар ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришини эътироф этди.

Учрашув давомида ҳокимият томонидан таклиф этилган хорижий ҳамкорлар, хусусан, Буюк Британиянинг «Benoy» ҳамда Туркиянинг «Iki Group Design» компаниялари архитекторлари Тошкент шаҳрини замонавий архитектура талаблари асосида янгилашга қаратилган лойиҳа тақдимотини ўтказишди.

Ўз ўрнида Бирлашган Араб Амирликларининг «EMAAR Properties» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад ал-Аббора шу йўналишда ўз ватанида олиб борилган кенг кўламли тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқот давомида савдо, иқтисодиёт, туризм ва бошқа соҳаларда, жумладан, бунёдкорлик йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама ҳаморликни янада тараққий эттириш масалалари кўриб чиқилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться