Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дўстлик меморандуми имзоланди
2019-05-03 | Жамият
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва миллий моделини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати негизида фуқаролик жамияти ва ННТлар учун ҳуқуқий муҳитни ривожлантириш масалалари муҳокамаси ва маслаҳат учрашувларини ўтказиш учун махсус платформа ҳам ташкил этилади.
Бундан ташқари, миллий экспертлар ва парламент аъзолари Грузия ва Болгария давлатларига ташриф буюради.
Манба: ЎзА