Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Қатарда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик мулоқоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди

2019-05-03 | Сиёсат

2019 йилнинг 30 апрель - 2 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Доҳа шаҳрида (Қатар Давлати) бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик мулоқоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ОҲМ ТИВК) 16-мажлисида иштирок этди.

Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли жабҳаларда самарали шерикликни йўлга қўйиш бўйича янгича ечимларни ҳамда “ОҲМ нигоҳи - 2030”га биноан Осиё халқларининг умумий интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида барқарор ривожланишнинг ижтимоий ва иқтисодий стратегияси масалаларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари нутқида мамлакатимизнинг Осиёда ҳамкорлик мулоқоти ролини оширишни изчил қўллаб-қувватлаши, ОҲМнинг мақсадлари Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган замонавий сиёсат йўналишига мос келиши қайд этилди.

Бугун Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Марказий Осиёни ривожлантириш масалалари ҳақида гапира туриб, Илҳом Неъматов қуйидагиларга тўхталиб ўтди:

“Ўзбекистон Президентининг чуқур ўйланган сиёсий йўналиши натижасида сўнгги йилларда минтақада яхши қўшничилик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва оқилона муроса асосида ҳамкорлик сезиларли ўсди. Давлат чегараларини делимитация қилиш, сув ва энергетика ресурсларидан, транспорт коммуникацияларидан фойдаланиш ва шу каби бошқа энг мураккаб ва чигал масалалар бўйича томонларга мақбул ечимга эришилиши Ўзбекистон конструктив ташқи сиёсатининг аниқ натижалари ҳисобланади.

Дунё экспертларининг берган баҳоларига кўра Ўзбекистоннинг очиқ сиёсат юритаётгани натижасида тарихан қисқа муддатларда Марказий Осиё давалатлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун минтақада мутлақо янги, соғлом вазият, дўстона муҳит ва қулай шароит вужудга келди".

ТИВК доирасида “Кичик ва ўрта бизнес - барқарор иқтисодий фаровонликнинг янги ҳаракатлантирувчи кучи" мавзусидаги бизнес-форум ўтказилди.

ОҲМ ТИВК 16-мажлиси якунида Осиёда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари борасидаги умумий қарашларни ўзида акс эттирган Доҳа декларацияси қабул қилинди.

Қатар Давлати раҳбари номидан ташкил этилган расмий тадбир чоғида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг Амир Тамим бин Ҳамад Ол Таний билан қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Амир Президент Ш.М.Мирзиёевга самимий саломларини ва эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради. У Ўзбекистон Қатар учун Марказий Осиёдаги асосий давлат ва истиқболли шерик ҳисобланишини таъкидлади.

Ташриф доирасида Доҳа шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Таний билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Қатар кун тартибининг комплекс масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига асосий эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш, Ишбилармонлар кенгашини ва ҳамкорликнинг бошқа институтларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар қўллаб-қувватланди.

Қатар тараққиёт фонди раҳбарияти билан ҳам музокаралар ўтказилди. Учрашувда Оролбўйи учун кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фондига ҳамда Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун Фонд молиявий маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

“GWC” Қатар логистика компанияси раҳбари билан бўлган учрашувда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, нефт ва газ соҳаларида ва бошқа тармоқларда замонавий логистика марказларини ташкил этиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться