Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

2019-05-03 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев 2019 йил 2 май куни “Roca Group" компаниясининг (Испания) ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Вилья Франсиско Луис билан учрашув ўтказди ва мамлакатимизнинг Мадрид шаҳридаги Элчихонаси томонидан таклиф этилган сантехника ва керамик плитка ва бошқа маҳсулотларни Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

ТИВдаги музокаралар чоғида Вилья Франсиско Луис маълум қилишича, Ўзбекистон хом-ашё базасини ва бозорини ўрганиш якунига кўра компания Тошкент вилоятида ва кейинчалик мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кенгайтирган ҳолда “Roca” бренди остида сантехника ва керамик плитка ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга хорижий томонга республикада инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда, хусусан, Афғонистонда қурилиш материаллари бозорига чиқиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться