Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Португалия вазири Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўсини юқори баҳолади

2019-05-02 | Жамият

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Эшторил шаҳрида Португалия ҳукуматининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат котиби – вазири Жоао Торреш билан учрашди.

Ж.Саримсоқов Португалия ҳукуматига “Consumers International” (Халқаро истеъмолчилар ташкилоти) конгресси – саммитини юксак даражада ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.
 
Шунингдек, Ўзбекистонда нодавлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ривожланиши учун яратилган шароитлар, сўнгги икки йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
 
Торреш жаноблари Ўзбекистон раҳбарияти нодавлат ташкилотлари, жумладан, федерация фаолиятини қўллаб-қувватлаётганини ижобий баҳолади. Бу ҳол мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдидаги обрўсини кўтаришга хизмат қилаётганини айтди.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун конгресс ўз ишини якунлайди. Тушдан кейин унинг бош ассамблеясида “Consumers International”га тўла ҳуқуқли аъзо бўлган истеъмолчилар ташкилотлари вакиллари, жумладан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов унинг президенти ва кенгаши аъзоларини сайлайди.
 
Узоқ Худойқул,
Португалия

Манба: ЎзА

Поделиться