Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – бирлашган Араб Амирликлари меҳнат форуми

2019-05-02 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида меҳнат соҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бугун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 19 март куни меҳнат ресурслари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БАА Инсон ресурслари ва амирлаштириш вазирлиги томонидан имзоланган Ҳукуматлараро ҳужжат орқали Ўзбекистон фуқаролари учун БААда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишда янги имкониятлар ва меҳнат шарт-шароитлари яратилиши кўзланди.

Ушбу кенг кўламли вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида 2019 йилнинг 2 май куни Ўзбекистонда илк бор “Халқаро меҳнат форуми” ташкил этилмоқда. Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БАА Инсон ресурслари ва амирлаштириш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик муносабатларини амалга ошириш чора-тадбирлар режаси имзоланади, ўзаро меҳнат органларининг самарали фаолиятини таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш, меҳнат мигрантлари ва ишсизларни касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш сингари долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Форумда Ўзбекистон ва БАА томонидан 50 дан ортиқ хусусий бандлик агентликлари иштирок этиши, ҳамкорлик битимлари ва шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

“Халқаро меҳнат форуми” Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Инсон ресурслари ва амирлаштириш вазирлиги ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 107-уй, Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси.

Мурожаат учун тел: +99871 239-41-21 (276)

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться