Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Олий диний раҳбарининг махсус вакили билан учрашув

2019-05-01 | Сиёсат

2019 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбарининг махсус вакили, ЭИР Ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий билан учрашди.

Суҳбатда Ўзбекистон - Эрон кун тартибидаги масалалар ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга ўзаро қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

БМТ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди. Эрон томони 2020 йилда ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича Тошкент шаҳрида ўтказиладиган иккинчи саммитида ўзининг иштирок этишини тасдиқлади.

Томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ва Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказшни қўллаб-қувватлади.

Минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиш чоғида “Мозори-Шариф - Ҳирот" темир йўлини қуриш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Ўмон транспорт коридори тўғрисидаги шартномани тўлақонли амалга оширишнинг минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашда тутадиган муҳим аҳамияти қайд этилди.

Учрашувда туристик ва маданий-гуманитар алмашувлар кўламини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда Эрон Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться