Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Суреййа Эр билан учрашув

2019-05-01 | Сиёсат

2019 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Суреййа Эр билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Меҳмет Суреййа Эрни яқиндагина юксак мартабага эришгани — мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида муваффақиятлар тилади.

Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида демократик давлат барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва либераллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, ташқи сиёсат борасида туб ўзгаришлар қилинди. Бугун халқаро майдонда Ўзбекистонга очиқ, ишончли ва истиқболли ҳамкор сифатида қаралмоқда.

Таъкидланганидек, Туркия Ўзбекистоннинг катта сиёсий, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга ҳамкор давлатларидан бири ҳисобланади. Кейинги пайтда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикасининг ўзapo ҳурматга асосланган кўп қиррали алоқалари стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий, инвестициявий-молиявий, гуманитар соҳалардаги муносабатларга таянган стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келади.

Бу жараёнда, албатта, мамлакатларимизнинг парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ҳам муҳим роль ўйнайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Туркияга давлат ташрифи ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг ўтган йили Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамкорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Боиси, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширган давлат ташрифи чоғидаги олий даражадаги музокаралар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг эса ўтган йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент аъзолари олдида нутқ сўзлагани ҳам ўртадаги ўзаро ишонч кўприкларини янада мустаҳкамлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси вакиллари ўртасидаги ўзаро делегациялар ташрифлари, учрашувлар, дўстона мулоқотлар Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янги босқичида муҳим ўрин тутяпти, икки мамлакат қонун чиқарувчи органларининг ҳамкорлик алоқаларини тобора ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Мулоқот чоғида юқори мартабали меҳмонга мамлакатимиз парламенти қуйи палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада кучайтириш, алоқаларни янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш хусусида сўз юритилди.

Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться