Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
15-16 май кунлари Тошкентда Интернетни бошқариш бўйича IV Марказий Осиё форуми - CAIGF бўлиб ўтади
2019-05-01 | Технологиялар
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда 15 ва 16 май кунлари Тошкент шаҳрида Интернетни бошқариш бўйича IV Марказий Осиё форуми (CAIGF)ни ташкил этади.
Бу йил форумнинг асосий мавзуси Марказий Осиёнинг имкониятларини кенгайтиришда Интернетни ривожлантириш деб аталади.
Форумнинг мақсади - Марказий Осиё мамлакатларида Интернетни бошқариш бўйича сиёсат масалаларини муҳокама қилиш борасида очиқ майдон ташкил этиш ва уни мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал рақамли иқтисодиётни шакллантиришда минтақа мамлакатларининг иштирокини кенгайтиришдан иборат.
CAIGF Марказий Осиё мамлакатларида Интернетни бошқариш борасидаги сиёсат масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон ҳисобланиб, ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари, МДҲ ва Европадан 200 дан ортиқ Интернетни бошқариш соҳаси, вазирликлар ва алоқа маʼмуриятлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда компаниялар ва тадқиқот марказлари мутахассисларини бирлаштиради.
Форум доирасида экспертлар ҳамжамияти вакиллари Интернетни бошқариш борасида глобал ва миллий ёндашувлар, киберхавфсизлик ва ўта муҳим инфратузилмалар муҳофазаси, DNS саноатини тараққий эттириш ва рақамли инфратузилма соҳасидаги тенденсияларни муҳокама қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги