2019 йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокалар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизлкни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.
3 май куни Сергей Лавров Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги