Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
40 дан ортиқ мамлакат ишбилармонлари Навоийда
2019-05-01 | Иқтисодиёт
Навоий вилоятида “Invest In Navoi” II Халқаро бизнес-форум иш бошлади.
Халқаро бизнес-форумда дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан 250 дан ортиқ ишбилармонлар, инвесторлар, юртимиздаги қатор хорижий давлатлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирнинг биринчи куни Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов ишбилармонлар билан учрашиб, вилоятда хорижий инвесторлар учун ўз бизнесини йўлга қўйиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби мавзуларда музокаралар ўтказди.
Форум иштирокчилари “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги қўшма корхоналар фаолияти билан танишди.
Халқаро бизнес-форум ўз ишини давом эттирмоқда.
Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА