Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда Хитойликлар истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи

2019-05-01 | Иқтисодиёт

Жиззах вилоят ҳокимлигига Ўзбекистон-Хитой савдо уюшмаси раиси Чанг Кинг хоним билан вилоятда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ташрифи уюштирилди.

Чанг Кинг хонимни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари,  вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Чанг хоним Хитой инвестициясини жалб этиш орқали давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Тошкент-Самарқанд пуллик магистраль йўлини қуриш ҳамда “Жиззах сити” қурилишига инвестиция жалб этиш истагини билдирди ҳамда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф тайёрлашини маълум қилди.

Музокаралар жараёнида Чанг хоним ўз ҳисобидан вилоят масъуллари ҳамда маҳаллий тадбиркорларни жорий йилнинг 10 майида Чженчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган электрон тижорат бўйича йирик инвестицион форумга қатнашишга ва у ерда вилоятнинг салоҳиятини кўрсатиб инвесторларни жалб этишга амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Шу билан бирга, хитойлик инвестор ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар йили Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик халқаро импорт-экспорт кўргазмасида (“China International Import Expo 2019”) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашишлари ташкил этишини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда “BMB TRADE GROUP” МЧЖ билан ҳамкорликда Шанхай шаҳрида ўзбек-хитой савдо уйини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться