Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хива Баҳодирлар ўйини бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2019-04-30 | Спорт

Нуфузли мусобақа олдидан Сирдарёнинг Бахт шаҳрида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Тан олиш керак, Баҳодирлар спорт ўйини республикамизда энг ёш, ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган эсада халқаро майдонларда ўзига хос обрўга, ўрнига эга бўлди.
 
Мамлакатимиз нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсидаги кўплаб халқаро турнирларга мезбонлик қилишга улгурган. Яна бир ойдан сўнг юртимиз навбатдаги нуфузли мусобақани қабул қилади.
 
Спорт мутасаддилари ва паҳлавонларимиз 7-12 июнь кунлари Хива шаҳрида бўладиган ёшлар (2001-2003 йилларда туғилган атлетлар) ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида 1-Осиё очиқ чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришяпти.
 
Мазкур мусобақа Пахлавон Маҳмуд хотирасига бағишланиши билан ҳам аҳамиятли. Ўйинлар, сезиб турганингиздек, очиқ осмон остидаги музей, яъни Ичан қалъада ташкил этилади.
 
Осиё ва жаҳон чемпионати олдидан Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида Баҳодирлар спорт ўйинининг тош кўтариш тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди. Унда Фарғона ва Навоий вилояти вакилларидан ташқари барча вилоят ва шаҳарларнинг 200дан зиёд спортчилари совринлар учун баҳс олиб борди. Шунингдек, имконияти чекланган спортчилар ўртасида ҳам беллашувлар ўтказилди.
 
Мусобақада қуйидаги полвонлар бош соврин соҳиби бўлишди:
 
Ўсмирлар ўртасида (2001-2003 й.т.):
Қудратулло Норбоев (60 кг, Пахтаобод)
Асадбек Ўзганбоев (70 кг, Хўжаобод)
Нормуҳаммад Мухторов (70 кг, Хўжаобод)
Шоҳруҳ Баҳодиржонов (75 кг, Пахтаобод)
Насрулло Йўлдошев (75 кг, Пахтаобод )
Асадулло Туркистонов (55 кг, Хўжаобод).
Ёшлар ўртасида (1997-2000 й.т.):
Муҳаммадали Файзуллаев (60 кг, Сирдарё)
Адҳамжон Исломов (65 кг, Тошкент шаҳри)
Сарвар Арслонбоев (75 кг, Сирдарё)
Икром Сатторов (90 кг, Сирдарё)
Маъруфжон Ҳакимжонов (90 кг, Сирдарё)
Аёллар ўртасида:
Рухшона Толибжонова (55 кг, Пахтаобод)
Рушана Бозорбоева (60 кг, Пахтаобод)
Ёдгорой Нажимова (70 кг, Хўжаобод)
Нигора Ўзганова (+70 кг, Хўжаобод)
Катталар ўртасида:
Сардор Эргашев (60 кг, Султонобод)
Қодиржон Арзибоев (65 кг, Тошкент ш.)
Улуғбек Шарофуддинов (80 кг, Сирдарё)
Иброҳим Назаров (90 кг, Тошкент ш.)
Исломбек Ҳакимжонов (+90 кг, Сирдарё)
Ногиронлар ўртасида:
Сирожиддин Мамажонов (70 кг, Хўжаобод)
Жавоҳир Халилов (80 кг, Пахтаобод)
Баҳодирлар ўйини бўйича бош соврин соҳиби Ғиёсдин Аҳмедов (Андижон ш.).
 

Ойбек Юнусов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться