Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термизда инновацияларни жорий этиш ишлари давом этмоқда

2019-04-30 | Инновация

29 апрель куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Термиз давлат университетида Сурхондарё вилояти олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, олимлар ва талабалар билан учрашиб, вазирлик томонидан молиялаштирилаётган стартап, инновацион, илмий-техник, тажриба-конструкторлик лойиҳалар танловининг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбат ўтказди.

– Илм-фанни молиялаштиришнинг бир нечта йўналиши мавжуд, булар таянч молиялаштириш, мақсадли молиялаштириш ва грантлар, – деди И. Абдураҳмонов. – Ҳозирда муҳтарам Президентимиз томонидан Фанлар академиясининг қатор илмий-тадқиқот институтларига таянч молиялаштириш очиб берилган. Давлат аҳамиятига эга бўлган, стратегик вазифаларнинг бажарилишига туртки берувчи ихтироларни назарда тутувчи мақсадли лойиҳаларни аниқлаш, уларни молиялаштириш механизми ҳозирги кунда ишлаб чиқилмоқда. Олимлар томонидан тақдим этилган ва мутахассислар томонидан тижоратлаштириш мумкин, деб топилган стартап, инновацион, илмий-техник, тажриба-конструкторлик лойиҳаларини молиялаштириш эса ҳозирги кунда авж паллада. Олимларимиздан, хусусан Сурхондарё вилоятининг илмий жамоасидан танловларда ва танловлар учун мавзулар таклиф қилишда фаол бўлишларини сўраймиз.

Инновацион ривожланиш вазири ўз ишчи гуруҳи билан биргаликда Термиз шаҳрида вазирлик томонидан қуриб топширилган “Ақлли бекат”ларни, ўқувчиларга китоб ўқиш ва билимларини оширишда яқиндан ёрдам бераётган автоном wi-fi тизими тамойилида ишлайдиган Q-Box ўрнатилган мактабларни, шунингдек ўсимликлар клиникасини кўздан кечирди.

Шунингдек, айни кунларда Термиз шаҳрида қурилаётган бинода инновацион марказ барпо этилишига келишилди. Мазкур марказда инновацион лойиҳалар, стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ҳамда тижоратлаштириш ишлари амалга ошириш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш ва хизматларнинг замонавий турларини яратиш мақсадида вилоятнинг ресурс базаларини чуқур тадқиқ қилиш, инновацион менежментни ривожлантириш, инновациялар бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш замон талабидир. Шунингдек, инновацион инфратузилма субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантириш муҳим вазифалардан, деб белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться