Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда янги сайёҳлик маскани фойдаланишга топширилди

2019-04-29 | Туризм

Жорий йилнинг 25 апрель куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида "Elegant innivation" МЧЖ томонидан барпо этилган "Делфин кўли" дам олиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов, Хонобод шаҳар ҳокими Мусохон Мамадалиев ва бошқа бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 19 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда бир қатор истиқболли лояҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Ўтган давр мобайнида вилоятда аҳоли учун яна бир дам олиш масканининг барпо этилгани аҳолини мамнун этди.

Тадбирда Қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов - мазкур дам олиш маскани ўзининг замонавийлиги билан ажралиб туради. Янги бунёд этилган мажмуа ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этишга йўналтирилганлигини таъкидлаб ўтди.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлиб, қисқа давр ичида қаровсиз жой бутунлай янги қиёфа касб этди. Кампирравот МФЙда қад ростлаган маскан сунъий кўл, 7 та 2 қаватли кемпинг, ёзги кафе, чўмилиш ҳавзаларидан иборат.

Янги бунёд этилган дам олиш маскани нафақат юртимиз аҳли, балки хорижлик меҳмонлар учун ҳам қулай ва сифатли дам олиш масканига айланиши шубҳасиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться