Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бойсун баҳори” бошланди

2019-04-27 | Маданият

Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фольклор-этнографик жамоалар ўз санъатини кенг намойиш этиб, ўзаро баҳслашмоқда.
 
Хушманзара табиат қўйнида ташкил этилган кураш мусобақаси, арқон тортиш, тош кўтариш, қўчқор, хўроз уриштириш, варрак учириш ва бошқа халқ ўйинлари ўтказилмоқда. Ҳар бир ҳудуд учун ажратилган майдонларга ўрнатилган ўтов уйлар атрофида ноёб миллий ҳунармандчилик буюмлари, турли асори-атиқалар намойиш этилмоқда. Тасвирий ва амалий санъат, миллий таомлар, либослар кўргазмалари ташкил этилган.
 
Сержило тоғлар қўйнида байрамона безатилган адирнинг яна бир саҳнасида бахши-шоир, оқин ва жировлар кўрик-танлови авж олаётган бўлса, бошқа саҳналарида театрлаштирилган саҳна асарлари томошабинларга ўзгача завқу шавқ улашаётир.
 
 
–Жамоамиз ташкил этилганига қарийб ўттиз йил бўлмоқда, – дейди Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Шодиёнаʼʼ фольклор-этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари Одинахон Яқубова. – Шу йилларда юртимизнинг турли жойларида бўлиб ўтган фестиваль ва танловларда ҳудудимизга хос миллий қадриятларни кенг намойиш этдик. Лекин, сўлим тоғ қўйнидаги бетакрор манзаралар бағрида ташкил этилган бундай фестивалда илк марта қатнашмоқдамиз. Бу ернинг гўзал манзаралари, об-ҳавоси ҳам бизда ўзгача таассурот уйғотди. Янги ғоялар асосида изланишга чорлади. Дастуримиз томошабинларга манзур бўлади,деган умиддамиз.
 
Фестивалнинг тантанали очилиш маросими бугун кечки пайт бўлиб ўтади.Унда таниқли фольклор-этнографик жамоалар ва эл суйган машҳур санъаткорларнинг ранг-баранг дастурлари намойиш этилади.
 
 
Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться