Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

2019-04-26 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев Туркиянинг “Yildirim Holding" компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича ижрочи директори Метин Октай билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 апрелдаги 4286-сонли қарорини бажариш доирасида учрашувда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида биринчи электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида ишлаб чиқилган 1,2 миллиард долларлик лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар орқали Сурхондарё вилоятида амалга оширилади. Иссиқлик электр станциясининг қуввати табиий газда 900 МВтни ташкил этади.

Метин Октай қайд этишича, компания ушбу лойиҳанинг муҳимлигини англайди ва халқаро атроф-муҳит стандартларига жавоб берадиган замонавий станция қуриш учун энг илғор технологияларни ва ноу-ҳауни жалб этишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, учрашув давомида кимё саноати, транспорт инфратузилмаси, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотларига кўра, “Yildirim Holding" компанияси Туркияда энергетика, транспорт инфратузилмаси ва логистика, кимё ва тоғ-кон саноати каби соҳаларга ихтисослашган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. У Туркия, хорижий давлатлар, шу жумладан, АҚШ, Испания, Россия ва бошқа мамлакатлардаги 50 дан ортиқ компаниялар билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларга эга.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться