Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси Қозоғистонга боради

2019-04-26 | Маданият

Жорий йил 25 майда Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси Қозоғистонга ижодий сафарга бориши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотига кўра, театр жамоаси Қозоғистон Республикасида “Бир ўлиб кўрайчи” спектаклини намойиш қилади. Айни пайтда жамоа мазкур ижодий сафарга қизғин тайёргарликни бошлаб юборган.
 
Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги илғор тажрибалар асосида замонавий маданият ва санъат муассасалари барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодкор зиёлиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда.
 
Аҳоли, хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Ислоҳотлар самараси Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси фаолиятида, саҳналаштирилаётган асарлари мазмун-моҳиятида ҳам яққол сезилмоқда. Маданият ва санъатнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ижодий жамоа ўз олдига бир қанча вазифаларни мақсад қилиб қўйган. 
 
2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили", деб эълон қилинган бўлса, жорий йил Ўзбекистонда "Қозоғистон йили", деб эълон қилинди. Шу йилнинг 18 апрель куни Шимкент шаҳар Ўзбек драма театри жамоаси Самарқандда ижодий сафарда бўлиб, “Қашқир улиган тун” спектаклини намойиш этганди. Учрашувда делегация аъзолари самарқандлик ҳамкасбларини Қозоғистонга таклиф қилди.
 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться