Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Элчиси билан учрашув

2019-04-25 | Сиёсат

2019 йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелд билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим маркази негизида соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш бўйича Германия ҳукумати қарори тўғрисида маълум қилди.

Шунингдек, 2019 йил октябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон-Германия бизнес форумига тайёргарликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида уч томонлама шаклда алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Германия-Афғонистон учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашувда ижтимоий-иқтисодий, аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация соҳаларида Афғонистонни тиклашда биргаликда иштирок этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться