Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон мудофаа вазири Москвадаги VIII Халқаро хавфсизликка бағишланган анжуманда иштирок этди

2019-04-25 | Сиёсат

23 апрель куни Россия Федерациясида халқаро хавфсизлик масалаларига бағишланган навбатдаги анжуман ўз ишини бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган анжуманда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳам иштирок этмоқда.

Анжуман кун тартибига халқаро хавфсизлик қарашларини шакллантиришда энг муҳим ҳисобланган масалалар муҳокама қилинади. Алоҳида пленар сессиялар давомида замонавий ҳарбий хавф ва таҳдидлар, шу жумладан, қуролларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилади. Яқин Шарқдаги, хусусан, Суриядаги вазиятни ҳар томонлама барқарорлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.

Алоҳида секция мажлисларидан Осиё, Африка ва Лотин Америка минтақаларида хавфсизлик масалалари, улар билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш каби мавзулар ўрин олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться