Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёхуд «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида айтилган гаплар

2019-04-25 | Жамият

2019 йил 24 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ташаббуси билан «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари Миллий индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви, улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб боришда муҳим ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказишнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у келгуси бир неча ўн йилликлар ривожланишининг прогноз маълумотлари учун ишончли асос яратади. Энг муҳими, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

Депутатлар Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилгани, шу вақтга қадар республикамизда аҳоли рўйхатга олинмагани ва бу борадаги масалаларни тартибга солувчи қонун қабул қилинмаганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига биноан ишлаб чиқилган «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳим аҳамиятга эга.

Кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ушбу қонун лойиҳаси мазкур тадбирда яна бир бор парламент вакиллари ҳамда жамоатчилик таҳлилидан ўтказилди.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш барча ҳудудларни қамраб олиши зарурлиги, бу эса Бутунжаҳон аҳоли, уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури бўйича ўтказилаётган дунё аҳолисини рўйхатга олишнинг таркибий қисми эканига эътибор қаратдилар.

Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, маълумотларни йиғиш, сақлаш, шунингдек, аҳоли тўғрисидаги якуний маълумотларни кенг оммага тарқатиш жараёнида субъектларнинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солишдан иборат. Шунингдек, демографик, ижтимоий, иқтисодий тавсифлар бўйича расмий статистик маълумотларни шакллантириш ҳамда унинг натижаларини минтақавий, миллий ва халқаро миқиёсда фойдаланиш аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Қонун лойиҳасида алоҳида моддада асосий тушунчаларнинг таърифи берилган бўлиб, «аҳолини рўйхатга олиш санаси», «аҳолини рўйхатга олиш», «шахсий маълумотлар», «рўйхатга олиш варақаси», «рўйхатга олиш дастури», «синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш», «аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати» каби тушунчаларнинг мазмуни очиб берилмоқда. Лойиҳада аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари, аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказувчи давлат органлари, ваколатли орган, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш дастурининг таркиби, даври, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг тартиби, маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари, даврийлик, жараённи молиявий ва моддий-техник таъминлаш каби масалалар ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Қизғин ўтган баҳс-мунозаралар жараёнида қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳани янада такомиллаштиришга қаратилган қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться