Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий маданият ва санъат равнақи йўлида

2019-04-25 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 февралдаги 2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисидаги фармойиши ва 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан вазирлик томонидан амалга оширилган ишларга асосий эътибор қаратилди.
 
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасига алоҳида эътибор берилмоқда. Президентимизнинг 2017 йилдан буён соҳага оид 20 та фармон ва қарори, Ҳукуматнинг 54 та қарори қабул қилинганлиги ҳам бу борадаги ишларнинг кўламини кўрсатади.
 
Мустақил давлатимиз тарихида Халқаро мақом санъати анжумани ҳамда Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ўтказилиши ноёб меросимизнинг нуфузини жаҳон миқёсида ошириш йўлида муҳим амалий қадам бўлди.
 
Белгиланган режага кўра, мавжуд 7 476 та маданий мерос объектидан 5 430 тасининг давлат кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ягона давлат кадастр тизимига зарур маълумотларни киритиш, 159 та объектда туристлар ва аҳолининг ташрифини электрон ҳисобга олувчи турникетлар ўрнатиш ҳамда 5 953 та объектда муҳофаза белгиларини ўрнатиш қайд этилган.
 
2019 йилда республика театрларида намойиш этиш учун 55 та тарихий, 60 та миллий драма асари танлаб олинган. Ўтган йили театрларда 26 та миллий драма, 18 та тарихий янги спектакль тақдим этилган бўлса, жорий йилда 29 та миллий драма ва 29 та тарихий спектакль саҳналаштирилади.
 
“Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси томонидан 2018 йилда намойиш этилган 294 та томоша сонини жорий йилда янада ошириш ҳам бу йилги вазифалар сирасига киради. Бу борада цирк томошаларини кутилмаган трюклар ва экзотик ҳайвонларнинг чиқишлари билан бойитиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда.
 
27 март – Халқаро театр куни муносабати билан “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилди ҳамда республика бўйича турли жанрлардаги 250 та спектакль бепул намойиш этилди.
 
Музейлар раҳбарлари ва амалдаги илмий таркибининг 150 нафари малакасини оширишга эътибор қаратилмоқда. Белгиланган режага кўра, жорий йилнинг I чорагида ҳудудлардаги музейлар томонидан таълим муассасалари ва йирик ташкилотларда 100 га яқин кўчма кўргазма ташкил этилди.
 
Жорий йил 1 майга қадар капитал таъмирланиши белгиланган маданият марказлари ҳамда 10 майга қадар янги қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган маданият марказлари тўлиқ экспертизадан ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги тегишли қарорига асосан самарасиз иш юритаётган 74 та маданият марказининг фаолияти шу йил 1 апрелдан тугатилган.
 
“Виртуал музей” маълумотлар базасини шакллантириш юзасидан 30 та музейдаги ишларни тўлиқ якунлаш ва Ўзбекистондаги музейларнинг ягона порталини ҳамда 106 та музейда сақланаётган 2,5 миллионга яқин музей экспонатига оид маълумотга эга электрон каталогни яратиш белгиланган.
 
Ҳисобот якунида миллий маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича келгусидаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться