Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда Туркия кино кунлари ҳафталиги бўлиб ўтади

2019-04-24 | Маданият

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Туркия Маданият ва туризм вазирлигига қарашли Кино бош мудирлиги ҳамкорлигида ўзаро кино кунларини ташкиллаштиришга келишилган эди.

Шунга кўра жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги кино саройида Туркия кино ҳафтаси ўтказилади. Фестиваль давомида турк кино ижодкорлари томонидан суратга олинган “Новвой Бобо: Ишқ асрори”, “Қашқирлар макони: Ватан”, “Рафадан Тайфа: Даҳлиз саргузаштлари” ҳамда “Жигарим” фильмлари мухлислар эътиборига ҳавола этилади.
 
Тадбир очилишида тажрибали кинорежиссёрлар Куршат Кизбаз, Ҳаят Олжай ҳамда “Қашқирлар макони” филмидаги Умар бобо роли билан машҳур бўлган актёр Эмин Ўлжай иштирок этиши кутилмоқда. Тақдим этиладиган фильмлар ўзининг мазмундорлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. 
 
Жумладан, “Новвой бобо: ишқ асрори” фильми 115 дақиқалик бўлиб жанри тарихий драма ҳисобланади. Мазкур фильм режиссёр Куршат Кизбаз, сценарий муаллифи Маҳмут Улу томонидан суратга олинган. Фильмда актёрлар Фуркан Палали, Тувана Туркай, Алтан Гўрдум, Саруҳан Ҳунел, Юнус Эмре Йилдиример, Гукан Уйгунлар ижро этган.
 
Фильмда Ҳамид болалигидаёқ отадан жудолик дардини ҳис этади. Бошига тушган ушбу синов натижасида ўзини англаш йўлини тутади ва бир пирга шогирд тушади. Устозининг атрофидаги бошқа шогирдлар каби у ҳам хонақоҳдаги кундалик юмушларга ёрдам беради, нон ёпишни ўрганади. Айни вақтда илм олишни ҳам канда қилмайди. Тез орада устозининг энг суюкли шогирдига айланади. Пирининг хоҳиши билан Ҳамид кутилмаганда оила қуришга мажбур бўлади. Ваҳоланки, унинг қалбида ўзи ҳам билмаган илоҳий ишқни топиш орзуси аллақачон жо бўлиб улгурган эди.
 
“Қашқирлар макони: Ватан” – Режиссёр Сердар Акар, сценарий муаллифи Алпер Эрзе, Мурат Кожа томонидан суратга олинган мазкур фильм ҳам тарихий драма ҳисобланади. Унда актёрлар Нежати Шашмаз, Жаҳит Каяоğлу, Эрҳан Уфак, Эртуғруль Шакар, Синем Ўзтурк, Шенол Ипек, Южел Эртенлар қатнашган.
 
Шимолий Ироқда ҳарбий амалиёт олиб бораётган Пўлат Алемдар ва одамлари кутилмаган янгиликка дуч келади. Қўлга киритилган Туркия харитасида ҳарбий қисмлар ва махсус отрядлар жойлашган бир қанча муҳим стратегик объектлар билан бирга чегарадаги бир нуқтага белги қўйилган: Ялавуз… Асрлар давомида турк тупроқларини ишғол этиш учун фурсат кутиб яшаган ёвлар улкан қўшин билан чегарага тизилган, давлат тўнтариши билан боғлиқ “мужда”ни кутмоқда. Пўлат Алемдар ва одамлари турк халқи билан бирга ички ва ташқи душманга қарши аёвсиз кураш олиб боради.
 
“Рафадан Тайфа: даҳлиз саргузаштлари”– мазкур анимацион фильм режиссёр Исмаил Фидан, сценарий муаллифи Ўзан Чивит томонидан суратга олинган. Фильм давомийлиги 89 дақиқадан иборат.
 
Истанбул шаҳридаги қадимги мавзелардан бирида жойлашган уйларнинг мустаҳкамлиги текширилаётган бир вақтда хонадонларнинг бузилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлади. Бу ҳолатни кўрган Кушчу Бобо уйларнинг бузилмаслиги, сабаби – ушбу маҳаллада Истанбулнинг энг қадимий даҳлизларидан бири мавжудлигини айтади. “Унут бўлган Истанбул даҳлизлари” китобида васф этилган ер ости йўлини қидираётган Рафадан Тайфа маҳаллани сақлаб қолиш учун бор имконини ишга солади.
 
“Жигарим” фильми эса режиссёр Мерт Байкал, сценарий муаллифи Зафер Кулунк томонидан суратга олинган. Жанри драматик комедия бўлган мазкур фильм 120 дақиқадан иборат. Унда актёрлардан Бурак Ўзчивит, Мурат Бўз, Асли Энвер, Гўзде Мутлуэр, Ферди Санжар, Назан Кесал роль ўйнаган.
 
Камгап ва вазмин характер эгаси бўлган Ҳакан 30 ёшда. У рок мусиқаси билан шуғулланувчи машҳур санъаткор. Матбуот эътиборидан узоқ бўлишга ҳаракат қилса-да, укаси Ўзан билан ноаҳиллиги газета ва журналларда акс-садо бера бошлайди. Ўзан ҳам 28 ёшдаги машҳур эстрада юлдузи. Акасидан фарқли ўлароқ у хушчақчақ, аскиясевар, сергап ва одамижон бир инсон. Кўп вақт давомида чиқишолмай келган ака-уканинг кўришмаганига ҳам анча бўлган. Йиллар ўтиб, улар оталарининг жаноза маросимида учрашадилар. İккиовлон сўнгги мажбуриятини адо этиб, яна ўзларининг аввалги ҳаётларини давом эттиришни ўйлаб турганларида, оталарининг васиятномаси барчасини ўзгартириб юборади.
 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться