Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё чемпионатида дастлабки ғолиблар аниқланди

2019-04-23 | Спорт

Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Мазкур чемпионат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI), Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) ҳамда мамлакатимиз велоспорт федерацияси томонидан ўтказилмоқда.
 
Унда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам, Гонконг, Малайзия, Филиппин, Таиланд, Мўғулистон, БАА, Иордания, Эрон, Саудия Арабистони, Яман ва Ливан каби 40га яқин мамлакатдан 500 нафардан ортиқ велопойгачилар иштирок этишяпти.
 
Чемпионатнинг дастлабки кунида аёллар 30 км, эркаклар эса 40 км масофага жамоавий пойгаларда қатнашмоқда. Шунингдек, бугун паралимпиячилар ўртасида 3 йўналишда пойгалар ўтказилади.
 
Бироз аввал якунланган аёллар ўртасидаги жамоавий пойгада Жанубий Корея терма жамоаси энг яхши натижа кўрсатган ҳолда 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, Қозоғистон термаси маррага иккинчи бўлиб етиб келган бўлса, Гонконг шарафини ҳимоя қилган велопойгачилар чемпионатнинг учинчи поғонасидан жой олди.
 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться