Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Японияда Ўзбекистон туризми элчиси тайинланди

2019-04-23 | Туризм

Таниқли япон актрисаси Маеда Ацуко (前田敦子) Ўзбекистоннинг Япониядаги фахрий туризм элчиси этиб тайинланди. Актрисага «Ўзбекистон туризм элчиси» сертификатини топшириш маросими 23 апрель куни Токиода бўлиб ўтди.

Япониялик етакчи ОАВ мазкур воқеани кенг ёритишмоқда. Бу эса ўз навбатида япониялик потенсиал сайёҳлар учун Ўзбекистон брендини туристик йўналишлардан бири сифатида танитишга хизмат қилади.

Маеда Ацуко — таниқли япон актрисаси ва хонандаси. 2005-2012 йилларда «АКБ48» гуруҳ таркибида фаолият олиб борган, ҳозирги вақтда яккахон тарзда ижод қилади. Маеда илк бора кинода 2007 йил режисёр Ичикави Жуннинг «Ўзликни топиш» филмида суратга тушади.  У 2001 йилда суратга олинган «Мислсиз жаннат» сериалидаги Асия Мидзуки роли орқали машҳурликка эришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться