Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда хорижий корхона ваколатхонаси очилди

2019-04-23 | Иқтисодиёт

Франциянинг 180 йиллик тарихга эга “Schneider Electric” компанияси саноат тармоқларида энергия бошқаруви ва автоматлаштириш бўйича жаҳонда етакчи эксперт сифатида тан олинган. Бугунги кунда компаниянинг 100 дан зиёд давлатда заводлари, лойиҳа институтлари, муҳандислик, логистика, илмий-техник марказлари, қўшма корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Бинолар, ахборот узатиш марказлари, инфратузилмалар ва рақамли трансформациялар бўйича юқори технологик, инновацион ечимларни таклиф этувчи мазкур компаниянинг Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонаси очилди.

Шу муносабат билан пойтахтимизда ишбилармон доиралар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида бизнес анжуман ўтказилди.

Тадбирда “Schneider Electric” компаниясининг Россия ва МДҲдаги президенти Йоҳан Вандерплаетсе Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, саноат тармоқларини модернизациялаш, барқарор энергия самарадорлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар компаниянинг мамлакатимизга қизиқишини оширганини таъкидлади.

– Жадал ривожланаётган Ўзбекистон билан узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўяётганимиздан мамнунмиз, – деди Йоҳан Вандерплаетсе. – Бизнинг технологияларимиз, ечимларимиз, мутахассисларимиз маҳаллий компанияларга мураккаб сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда кўмак беришга тайёр. Шу билан бирга, иқтисодиётни модернизациялаш, рақамлаштириш борасидаги давлат лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишда ўз ҳамкорлигимизни таклиф этамиз.

Тадбирда “Schneider Electric”нинг энергия бошқаруви, саноат автоматизацияси, нефть-газ, нефть-кимё каби тармоқлар, ақлли электр станциялари бўйича инновацион технологиялари тақдимотлари ўтказилди.

Шу куни Тошкент шаҳри, Бектемир туманида “Schneider Electric” технологиялари, ишланмалари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Energo Systema NVA” корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

– Маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш компаниямизнинг стратегик йўналишларидан ҳисобланади, – дейди “Schneider Electric”нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Алиёр Баҳронов. – Ўзбекистондаги фаолиятимиз бу билан чекланиб қолаётгани йўқ, йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар, мобиль алоқа операторлари, давлат ташкилотлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться