Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кореянинг Ер ва геофазовий маълумотлар корпарацияси (LX) билан учрашуб бўлиб ўтди
2019-04-22 | Жамият
Жорий йилнинг 19 апрель санасида ер тузиш соҳасида Миллий ер ресурсларини самарали бошқариш мақсадида учрашув бўлиб ўтди ҳамда ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида МГАТ лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Учрашув чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ҳар бир мамлакатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ миллий ер ресурсларини самарали бошқариш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадида ер ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоладилар. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- Географик ахборот тизимлари соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш учун мутахассисларни алмаштириш.
Учрашув якунида LX Корпорацияси томонидан техник ёрдам сифатида сўнгги русумдаги геодезик ўлчаш асбоблари тақдим этилди.