Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Корея ўртасида маданий мерос объектлари борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2019-04-19 | Маданият

Жорий йилнинг 18 апрель куни Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова Корея Республикаси Маданий мерос администрацияси раҳбари Чўнг Жей Сук билан расмий учрашди. Учрашувда Маданият вазири ўринбосари Ўзбекистондаги маданий мерос объектларининг тарихи ва ҳозирги ҳолати юзасидан тўлиқ маълумотлар берди. Шу билан бирга, тарихда буддизмни илк даврлари Сурхондарё вилоятида топилганлиги ҳақида ҳам гапириб берди.

Шу ўринда, Корея маданий мерос администрацияси раҳбари Маданият вазирлигига илиқ ташриф учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Корея диаспораси Ўзбекистондаги кўп миллатли халқнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва республикада ўтказиладиган барча ижтимоий ва маданий тадбирларда фаол иштирок этади. Ўзбекистон мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига корейсларнинг қўшаётган ҳиссасини ўзбекистонликлар қадрлайди, бу биз учун шарафдир -дейди Чўнг Жей Сук хоним.

Бугунги учрашув маданий мерос объектлари ва археологик тадқиқотларни икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Айниқса, кўҳна Афросиёб деворида акс этган Самарқанд ҳукмдорининг қадимги Корея – Чосон элчисини қабул қилиш маросими тасвири бунинг ёрқин далилидир. Ўзбек ва корейс халқларининг маданияти бир бирига ўхшашдир. Халқимизнинг Ватанга садоқат, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат, сабр-матонат каби фазилатлари уларгада хос. Тақдир тақозоси билан бир пайтлар юртимизга келиб қолган корейслар ўзбеклар билан дўст-биродар бўлиб кетган, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган, деб мулоқотни давом эттирди К.Акилова.

Учрашувнинг асосий қисмида икки томонлама маданий мерос объектлари ва археологик тадқиқотлар борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться