Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманган инвестиция ва инновация марказида “Ҳоким ва тадбиркорлар" учрашуви ўтказилди
2019-04-18 | Иқтисодиёт
Тадбиркорлик фаолиятидаги муаммоларни тезкор кўриб чиқиш ва уларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ тадбиркорлар ер майдони, бино-иншоот ажратиш, кредит олиш, хорижий инвесторлар ҳамкорлигида фаолият юритиш, электр энергияси таъминоти, божхона имтиёзларидан фойдаланиш каби масалалар бўйича вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга мурожаат қилишди.
Юзма-юз суҳбат жараёнида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилиб, аксарият масалалар жойида ижобий ҳал этилди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги