Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий кореялик сармоядорлар 2019-2022 йилларда 10 та лойиҳани амалга оширади

2019-04-17 | Иқтисодиёт

Фарғона вилояти ва Корея Республикаси ишбилармонлари ҳамкорлигида бир нечта истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, хориждаги йирик компаниялар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилоятида ҳам жанубий кореялик сармоядорлар иштирокида 15 та қўшма ва 8 та хорижий корхона фаолият кўрсатмоқда.
 
Фарғона вилояти ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро савдо айланмаси 2017 йилда экспорт ҳажми 12,6 миллион, импорт ҳажми 27,4 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2018 йилда экспорт ҳажми 5,2 миллион, импорт ҳажми 25,2 миллион доллар бўлган.
 
Жорий йилнинг ўтган даврида Фарғона шаҳрида “Listem Fergana” ва “Winchemical” қўшма корхоналари ишга туширилгани ҳам ўзаро ҳамкорликнинг жадал ривожланаётганидан далолатдир.
 
– Яқинда иш бошлаган корхонамизда термо изоляцион обойлар ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, – дейди “Winchemical” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси директори ўринбосари Ғуломжон Солиев. – Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 3,1 миллион доллар бўлиб, “Winhousing internationai Co. Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ерда йилига 13,4 миллион дона турли обой ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд. 40 киши меҳнат қилаётган корхона маҳсулотлари асосан хорижга экспортга чиқарилади.
 
Жанубий Корея билан ҳамкорликда иш бошлаган “Listem Fergana” МЧЖда тиббиёт учун зарур бўлган 8 турдаги рентген асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қўшма корхонанинг умумий қиймати 5 миллион доллар бўлиб, йиллик қуввати 300-500 дона рентген аппаратини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Айни пайтда 35 та иш ўрни мавжуд корхонада йил якунига қадар 100 га янги яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган.
 
Вилоятда 2019-2022 йилларда 10 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Умумий қиймати 1226,8 миллион доллар бўлган лойиҳанинг 1219,7 миллион доллари Жанубий Корея инвестициясидир.
 
2018-2019 йилларда Жанубий Корея ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг вилоятга ташрифи ва унинг натижасида эришилган келишувлар доирасида 3 та лойиҳа амалга оширилди. Таълим соҳасида Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон – Жанубий Корея дўстлик ўқув маркази негизида ушбу мамлакатнинг JEI университети филиалини ташкил этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
 

М.Сулаймонов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться