Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бўкада янги телекоммуникация инфратузилмаси шакллантирилади

2019-04-17 | Технологиялар

Шу кунларда Бўка туманида ишлар қизғин паллага кирган. Жараёнлар соат сайин ўзгариб бормоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари тиним билмаяпти, ҳисоботлардаги рақамлар, кўрсаткичлар давомий ўзгариб бормоқда.

Бўка туман ҳокимлиги, секторлар штабига борсангиз, лойиҳачилар ва ижрочиларнинг қизғин баҳс-муҳокамалари устидан чиқасиз. 
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасидаги учинчи ташаббус - “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш”нинг Бўка туманидаги апробацияси ижроси, ҳозиргача амалга оширилган ишларнинг сарҳисобини қилиш, галдаги устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов мазкур туманда бўлди. 
 
Вазир туманда иш олиб бораётган Вазирлик ишчи гуруҳи билан учрашиб, учинчи ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида, сифатли бажариш бўйича таклиф қилинаётган лойиҳаларни танқидий-таҳлилий кўриб чиқди.
 
Шуҳрат Содиқов Бўка тумани марказида жойлашган “Ўзбекистон почтаси" АЖ маъмурий биноси базасида ташкил этилаётган “Рақамли технологиялар ўқув маркази"даги қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёни, тумандаги бир қатор мактабларда компютер технологиялари, робототехника, компютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни ташкил этишга оид ишлар билан яқиндан танишди. Тумандаги “Бўстон" МФЙда учинчи ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Бўка туманидаги барча мактабларда ташкил этилаётган компютер синфларида юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратиш учун оптик толали алоқа линияси асосида телекоммуникация инфратузилмаси ташкил этилмоқда. 
 
Мухтасар айтганда, ташкил этилаётган оптик алоқа линиялари орқали ижтимоий инфратузилма обектлари билан бир қаторда, аҳоли учун ҳам замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатишга имконият яратилмоқда. 
 
Ҳозирги кунда мавжуд 73 та мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш обектларининг 36 тасига 170 км оптик толали алоқа линиялари ўтказилди. 12 та обектга якуний қурилмалар ўрнатилиб, Интернет тармоғига уланди. Шу билан бирга мобил алоқа қамровини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида “Катта Ровот" ҳамда “Кўкорол" МФЙ ҳудудида Узмобиле мобил алоқа операторининг база стансиялари ўрнатилиб ишга туширилди. 
 
Тумандаги Бўстон ёшлар боғи, маданият саройи ва мусиқа мактабида ўрнатилган Wи-Фи қурилмалари ишга туширилди. Қолган обектлар бўйича ишлар белгиланган режа асосида давом эттирилмоқда.  
 
Мазкур бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш учун навбатдаги манзиллар - Оққўрғон ва Пискент туманлари белгиланган. У жойларда ҳам ҳозирнинг ўзида ишлар бошлаб юборилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться